Жамият | 00:03 / 03.07.2016
23532
1 дақиқада ўқилади
Тошкентда 1 август куни «Анҳор-Локомотив» парки иш бошлайди
Тошкентда 1 август куни янги қурилаётган «Анҳор-Локомотив» маданият ва истироҳат боғи фойдаланишга топширилади.
Паркда Ўзбекистондаги энг йирик, умумий майдони 12 минг квадрат метрга тенг картодром фаолият олиб боради.
Боғнинг ёзги майдонида фильм намойишлари, байрам концертлари ва кўнгилочар тадбирлар уюштирилади.
Боғда 1810 метр квадратга тенг сунъий ҳовуз ҳам фойдаланишга топширилади. Унда ретро-автомобиль кўринишидаги катамаран ва электр-қайиқларга гувоҳ бўлиш мумкин.
Паркда тўртта кинозал, 320 ўринга мўлжалланган ресторан, болалар майдончасига эга қаҳвахона, иккита фудкорт, бепул автотураргоҳ ишлаб туради.
«Анҳор-Локомотив» маданият ва истироҳат боғида Ўзбекистоннинг турли осори-атиқаларини кичик кўринишда томоша қилиш имконияти мавжуд.