16:34 / 04.07.2016
6699

Ҳиндистонда сигирлар учун “ишонч телефони” ишга тушди

Ҳиндистоннинг Харьяна штатида сигирлар учун 24 соат ишлайдиган  “ишонч телефони” ишга тушди. Ғоя ташаббускори маҳаллий полиция ҳисобланади. Бу ҳақда The Indian Express хабар бермоқда.

Янги хизматга сигирлар контрабандаси ва уларнинг сўйилишига оид хабарларни етказиш мумкин. Олинган хабар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари томонидан текшириб кўрилади.

Маълумот учун: индуизм динида сигирлар муқаддас жониворлар ҳисобланишади. 2015 йилда штат ҳукумати сигирни сўйган одамга 10 йил қамоқ жазоси берилиши ҳақида янги қарор қабул қилди, деб ёзади Mashable. Харьянада, шунингдек, сигирларни ноқонуний ташиш ҳам тақиқланган.

Top