20:09 / 04.07.2016
4544

«Реал» президенти Перес аёллар жамоаси тузишни режалаштирмоқда

Мадридда «Реал»нинг аёллардан тузилган жамоаси пайдо бўлиши мумкин. Бу ҳақда AS хабар тарқатди.

Манба маълумотига кўра, жамоа президенти Флорентино Перес узоқ вақтдан буён бундай ғояга рад жавоби бериб келаётганди. Аммо кўплаб илтимослар билдирилиши давом этгач,  «Реал» раҳбари бу лойиҳага розилик билдирган. Яқин вақтлар ичида аёллар жамоаси тузилгани ҳақида расман маълум қилиниши кутилмоқда.

«Реал» жамоасининг эркаклар футболидаги асосий рақобатчиси «Барселона»да шу номли аёллар жамоаси 1988 йилдан буён мавжуд. Каталонияликлар жамоаси Феменин Суперлигасида иштирок этиб келади ва шу вақтгача 3 марта мамлакат чемпиони бўлган.

Манба: Tribuna.uz

Top