Жамият | 09:55 / 04.07.2016
14761
1 дақиқада ўқилади
Тошкентда янги LURPAK сариёғининг тақдимоти бўлиб ўтди
2 июль куни Miran International меҳмонхонасида LURPAK бренди остидаги янги мазали сариёғнинг тақдимот маросими бўлиб ўтди. Шунингдек, тақдимот иштирокчиларнинг барчаси учун пойтахтимизнинг энг маҳоратли ошпазлари томонидан мастер-класслар ўтказилди.
Тадбир “Абу Сахий LURPAK” компанияси томонидан ташкил этилди. Тақдимот давомида иштирокчилар янги сариёғнинг бетакрор мазасини таътиб кўриш имкониятига эга бўлиб, шу ернинг ўзида бири-биридан ширин ва антиқа таомларни пишириш усулларини ўрганишди. Бундан ташқари, тақдимот иштирокчилари “LURPAK” бренди томонидан эсдалик совғаларини олишга муваффақ бўлишди.
Тақдимот маросимидан фотолавҳалар.
Реклама ҳуқуқи асосида.