Спорт | 13:46 / 04.07.2016
3840
1 дақиқада ўқилади

Ўзбек курашчилари Германиядаўтган халқаро турнир совриндорлари бўлишди

Германиянинг Дортмунд шаҳрида эркин ва юнон-рум кураши бўйича “Германия гран-приси” халқаро мусобақаси якунланди. Бу ҳақда Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ўзбекистонлик эркин кураш устаси 74 кг вазн тоифасида бронза медали соҳиби бўлди. Ушбу вазн йўналишида биринчи ўрин АҚШлик спортчи Жордан Барраузга, иккинчи ўрин германиялик Мартин Обстга насиб этди.

61 кг вазн тоифасидаги курашчилар баҳсида ўзбекистонлик  курашчи Аббос Раҳмонов учинчи ўринни қўлга киритди. Ушбу вазн йўналишида биринчи ўрин озарбайжонлик Хожи Алиевга, иккинчи ўрин польшалик Кристоф Биенковскийга насиб этди.

Аббос мураббийсининг кўрсатмасига асосан ўз вазни бўйича гиламга чиқмади. Шу боис у Олимпиада ўйинларида ўзининг 57 кг вазни йўналишида баҳс юритади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш