Жаҳон | 18:04 / 05.07.2016
9093
1 дақиқада ўқилади

БМТ: Рио-2016 Олимпиадасида теракт эҳтимоли юқорилигича қолмоқда

Рио де Жанейрода бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинлари вақтида қўпорувчиликлар эҳтимоли юқорилигича қолмоқда. Бразилия хавфсизликни таъминлаш борасида, шу каби йирик спорт анжуманларини ўтказган бошқа мамлакатлардан ўрнак олиши лозим. БМТ аксилтеррор қўмитаси дирекцияси раҳбари, ташкилот бош котиби ўринбосари Жан-Поль Лаборд журналистлар билан учрашувида шундай фикрларни билдирган.

Унинг айтишича, Олимпия ўйинлари каби йирик спорт мусобақалари, террорчиларга, ўзларининг ғаразли ниятларини амалга ошириш учун нишон бўлиши эҳтимоли кам эмас.  

Лаборднинг сўзларига кўра, ИШИД назоратидаги ҳудудларнинг қисқариши, террорчиларнинг тарқалишига ва бошқа мамлакатларда террорчилик хуружларини амалга оширишларига асос бўлиши мумкин. 
 

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид