Жаҳон | 09:14 / 05.07.2016
5815
1 дақиқада ўқилади

Британия парламенти НАТОни РФ билан мулоқотни тиклашга чақирди

Буюк Британия парламенти мудофаа қўмитасининг ҳисоботига кўра, НАТО мудофаа салоҳиятини кучайтириши баробарида Россия ҳукумати билан мулоқотни тиклаши ҳам зарур. 

«Шимолий Атлантика альянси ўзининг мудофаа тизимини тиклаши, тийиб туриш тизимини қайта кўриб чиқиши ва Россия билан мулоқотни бошлаши керак», - дейилади ҳисобот матнида. 

Бироқ, ҳужжатда уқдирилишича, НАТО саммити иштирокчилари, РФ билан мулоқотни «куч ишлатиш» жиҳатидан олиб бориши керак, дея ойдинлик киритмоқда РИА Новости.

Бундан ташқари, Лондоннинг Москва билан муносабатларни олиб бориш стратегияси «Британия ва иттифоқчилари манфаатларини ҳимоя қилиш» баробарида РФни «глобал хавфсизлик муаммоларини ҳал этиш»га чорлашдан иборат бўлиши лозим. 

Эслатиб ўтамиз, 8-9-июль кунлари Польша пойтахти Варшавада НАТО саммити бўлиб ўтади.