Спорт | 19:03 / 06.07.2016
5843
1 дақиқада ўқилади

Мессини Олимпиада чемпиони қилган мураббий «Лацио»ни бошқариши эълон қилинди

Римнинг «Лацио» клуби жамоани янги мавсумдан аргентиналик мураббий Марсело Бьелса бошқаришини расман маълум қилди.

Манбада айтилишича, Бьелса шанба куни ўзининг мураббийлар штаби билан Римга етиб келади. Таъкидлаш жоиз, мураббийнинг охирги иш жойи Франциянинг «Марсель» клуби бўлган.

Бьелса 2008 йилда Аргентина терма жамоаси билан Пекиндаги Олимпиада ўйинларида чемпион бўлган. Ундан ташқари Бильбаонинг «Атлетик» клуби билан Европа лигасининг финалигача етиб борган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш