Жаҳон | 23:40 / 06.07.2016
5994
1 дақиқада ўқилади

Париждаги терракт иштирокчисининг акаси тўққиз йилга қамалди

Ўтган йилнинг 13 ноябрь куни Парижда уюштирилган террак иштирокчиларидан бири террорчи-худкуш Фойед Муҳаммад Аггатнинг укаси Карим Муҳаммад Аггар тўққиз йилга қамалди.

Унинг акаси Фойед «Батаклан» театрига қуролли ҳужум қилганлардан бири бўлган. У бино ичида ўзини портлатиб юборган. Карим 2013 йилда Сурияга борган ва жангарилар билан машғулотларда қатнашган.

2015 йилнинг 13 ноябрида Парижда уюштирилган бир нечта террактлар оқибатида 130 киши ҳалок бўлган эди.