Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
"Ярова тўплами" МТС ва "Мегафон" акцияларига салбий таъсир кўрсатди
Россия президенти Владимир Путиннинг "Ярова тўплами" деб номланувчи терроризмга қарши кураш чоралари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари тўпламини имзолаши, Россияда фаолият юритувчи МТС ва "Мегафон" мобиль алоқа компанияларининг қимматбаҳо қоғозлари нархига салбий таъсир кўрсатди. Москва биржаси савдоларига оид ахборот шундай дейишга асос бўлмоқда.
Хусусан, Москва вақти билан соат 13:15да МТС акциялари 3,3 фоизга, "Мегафон" қимматли қоғозлари 1,7 фоизга арзонлашган. Қонун тўплами имзолангани тўғрисидаги хабарлардан аввал, бу компанияларнинг акциялари 2 фоиз қиммат бўлган.
Россияда қабул қилинган янги терроризмга қарши курашга доир қонунлар тўпламига кўра, алоқа операторлари ва интернет-компаниялар фойдаланувчиларнинг мулоқотлари ва уларнинг мазмунига оид хабарларни, ўзаро ёзишмаларини сақлаши ва махсус хизматлар талаб қилган тақдирда уларни тақдим этишлари керак бўлади. Алоқа компаниялари эса, ушбу қонун туфайли мобиль алоқа хизмати нархи 2-3 мартага қимматлашиши мумкинлигидан огоҳлантиришган эди.
Мавзуга оид
21:09 / 12.04.2023
АҚШ ва Британия Усмоновнинг компанияларига санкция қўллади
17:02 / 11.02.2021
2023 йилдан уяли алоқа хизматлари учун акциз солиғи бекор қилинади
22:05 / 19.10.2020
Aтмocферанинг юқори қатламида мобиль антенна синовдан ўтказилди
17:19 / 24.07.2020