Жаҳон | 07:47 / 07.07.2016
6941
1 дақиқада ўқилади

Бағдоддаги теракт қурбонлари сони 290 кишига етди

3 июлга ўтар кечаси Бағдодда содир этилган теракт қурбонлари сони 290 кишига етди, деб маълум қилди Al Mayadeen телеканали. 17 киши бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда, 180 киши турли даражадаги жароҳатлар олган.

2 июлдан 3 июлга ўтар кечаси Бағдод марказида миналаштирилган автомобиль портлатилганди. Аввалроқ қурбонлар сони 250 кишига етгани маълум қилинганди.

Теракт учун жавобгарликни ИШИД террорчилик гуруҳи ўз зиммасига олган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш