Жамият | 21:53 / 07.07.2016
13688
1 дақиқада ўқилади

Барак Обаманинг мусулмонларга хос либосда тушган сурати намойиш этилди

Fox News телеканали бошловчиси Билл О'Рейли АҚШ президентининг ёшлигида шарқона либосда тушган суратларини намойиш этди. Бу ҳақда Express хабар тарқатган.

Қайд этилишича, бу суратлар ўтган асрнинг 90-йиллари бошида олинган, унда Мэрилендда ўгай акасининг тўйида иштирок этган ўсмир Обама акс этган.

О'Рейлининг қайд этишича, «Обама ислом билан чуқур ҳиссий алоқаларга эга».

Шу билан у ўша маросимнинг тафсилотлари ҳақида аниқ маълумотга эга эмаслигини билдирган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш