15:12 / 07.07.2016
2899

Уимблдон. Федерер, Маррей, Бердих ва Раонич ярим финалда

6 июль куни Лондонда давом этаётган теннис бўйича «Катта Дубулға» туркумига кирувчи «Уимблдон» турнирининг эркаклар ўртасидаги баҳсларида ярим финалчилар маълум бўлди. Ярим финалда Федерер, Маррей, Бердих ва Раонич иштирок этади.

Швейцариялик Рожер Федерер драматик кечган чорак финал учрашувида хорватиялик Марин Чилични 5 сет натижасига кўра мағлуб этди. Дастлабки икки сетни бой берган Федерер кейинги 3та сетда рақибидан устун бўлди.

Энди ўзаро учрашувларда Федерер 6:1 ҳисобида олдинда.

Рожер Федерер (Швейцария, 3) – Марин Чилич (Хорватия, 9) – 6:7 (4), 4:6, 6:3, 7:6 (9), 6:3 

Кеча шунингдек, турнир мезбони Энди Маррей франциялик Жо-Вильфред Тсонгага қарши баҳс олиб борди ва 7:6, 6:1, 3:6, 4:6, 6:1 ҳисобларни қайд этиб ғолиб бўлди.

Канадалик Милош Раонич эса турнирнинг амалдаги ғолиби Новак Жоковични сенсацион равишда енгган америкали Сэм Куэррини 4 сет натижасига кўра таслим этди: 6:4, 7:5,  5:7, 6:4.

Томаш Бердих (Чехия) ва Лукас Пуи (Франция) баҳсида чехиялик теннисчи осонлик билан ғалаба қозонди: 7:6, 6:3, 6:2.

27 июнь куни бошланган ва 10 июнь кунига қадар давом этадиган турнир баҳслари майсали очиқ кортларда ўтказилмоқда, мукофот жамғармаси 28,1 млн фунт.

Ярим финал учрашувлари 8 июнга белгиланган.

Top