09:58 / 08.07.2016
8946

Обама: “АҚШда полиция ходимлари қора танлиларни кўпроқ ўлдирмоқда”

АҚШ президенти Барак Обама Варшавада ўтаётган НАТО саммитида америкалик полиция ходимлари қора танли фуқароларни икки марта кўпроқ ўлдираётгани ҳақида маълум қилди. 

«Бутун америкаликлар бу хабардан ташвишда. Бу алоҳида воқеа эмас, бу бизнинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш қурилмамиздаги тизимли хабардир», — деди у.

Обаманинг сўзларига кўра, буларнинг бари фуқаролар ўзларини тенг ҳуқуқли эканликларини ҳис қилмай қўйишга олиб келади. Бу муаммо барчани, жумладан, америкаликларни ҳам истисно этмайди.

Қўшма Штатлар раҳбаринининг айтишича, “мамлакатдаги кўпчилик полиция ходимлари ўз ишларини аъло даражада бажаришмоқда”.

 

Фото:Google image

Top