Жаҳон | 00:08 / 10.07.2016
5163
1 дақиқада ўқилади

Обама: АҚШнинг Ироқ ва Афғонистондаги операциялари охирги йилларда тубдан ўзгарди

АҚШнинг Афғонистон ва Ироқдаги ҳарбий кампаниялари охирги йилларда тубдан ўзгарди. Бундай фикрни Варшавада НАТО саммити якунлари бўйича ўтказилган матбуот-анжуманда АҚШ президенти Барак Обама билдирди.

"Бугунда бизнинг Ироқ ва Афғонистондаги ҳарбий операциялар АҚШ менинг ҳукуматга келишим олдидан олиб борган операциялардан тубдан фарқ қилади", деб айтди Обама. Обамага "америкаликлар уларнинг мамлакати бундан буёғига хориждаги ҳарбий ихтилофларда доимий равишда иштирок этиш шароитида яшашига тўғри келишига кўника оладиларми?" деган савол берилганди.