18:20 / 11.07.2016
7085

ФИФА рейтинги: Ўзбекистон аввалги ойдаги ўрнини сақлаб қолди

ФИФА терма жамоаларнинг июнь ойи рейтингини эълон қилди. Унга кўра Ўзбекистон миллий терма жамоаси аввалги ойда эгаллаб турган ўрнини сақлаб қолди ва айни дамда рейтингнинг 66-поғнасида қайд этилган.

Самвел Бабаян бош мураббийлигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси айни пайтда 544 очкога эга.

Осиё қитъаси жамоалари орасида эса, Ўзбекистон 6-ўринда қайд этилган. Қитъа рейтингини ҳамон Эрон миллий терма жамоаси бошқариб бормоқда. Эрон миллий терма жамоаси айни дамда жаҳон рейтингида 39-ўринни эгаллаб турибди (688 очко). Осиё рейтингида Эрондан кейинги ўринларни Жанубий Корея (50-ўрин, 603 очко), Япония (53-ўрин, 581 очко), Австралия (59-ўрин, 563 очко) ҳамда Саудия Арабистони (65-ўрин, 545 очко) терма жамоалари эгаллаб туришибди.

Жаҳон рейтингини эса Аргентина терма жамоаси бошқариб турибди (1503 очко). Иккинчи ҳамда учинчи ўринларда эса Бельгия (1384 очко) ҳамда Колумбия (1328 очо) терма жамоалари қайд этилган.

Рейтингнинг тўлиқ кўриниши билан ФИФА расмий сайтида танишиш мумкин.

Top