УЕФА Европа чемпионати қатнашчиларига 301 миллион еврони тақсимлаб берди
Европа чемпионати якунланганидан кейин УЕФА мусобақа қатнашчиларига турнир соврин жамғармаси бўлган 301 миллион еврони тақсимлаб берди.
Белгиланган тартиб бўйича мусобақада қатнашган барча 24 жамоа 8 миллион евродан қўлга киритди. Гуруҳдаги ғалаба учун 1 миллион евро, дуранг учун 500 минг евро олишлари керак эди. Мос равишда 1/8 финал йўлланмаси учун 1,5 миллион евро, 1/4 финал йўлланмаси учун 2,5 миллион евро берилиши кўзга тутилганди. Ярим финалга йўл олган тўртта жамоага қўшимча 4 миллион евро.
Шундай қилиб мусобақада ғолиб чиққан Португалия терма жамоаси мамлакат футбол федерацияси ғазнасига 25,5 миллион евро ишлаб берди. Франция эса 23,5 миллион евро олди.
Бу галги Европа чемпионати соврин жамғармаси 301 миллион еврони ташкил қилди. Таққослаш учун 2012 йилги чемпионат соврин жамғармаси 196 миллион еврони, 2008 йилги мусобақа жамғармаси эса 184 миллион еврони ташкил қилганди.
Мукофот олувчилар рўйхати қуйидагича:
Португалия - 25,5 млн,
Франция – 23,5 млн,
Германия – 18,5 млн,
Уэльс – 18 млн,
Польша – 14,5 млн,
Бельгия, Исландия, Италия – 14 млн,
Хорватия – 12 млн,
Венгрия, Англия, Испания, Швейцария – 11,5 млн,
Словакия ва Ирландия – 11 млн,
Шимолий Ирландия – 10,5 млн.
Туркия ва Албания – 9 млн,
Россия, Руминия, Швеция, Чехия ва Австрия 8,5 млн,
Украина – 8 млн евро мукофот олади.
Манба: Tribuna.uz