Ҳафта охирида Ўзбекистонда ҳарорат нисбатан пасайиши кутилмоқда
Ҳафта охирига бориб Ўзбекистоннинг аксар қисмида жазирама ҳарорат пасаяди.
Синоптикларнинг хабар беришича, 14 июль куни Ўзбекистоннинг кўп вилоятларида қисқа муддатли ёмғирлар рўй беради ва ҳарорат салқинлашади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Андижон, Наманган, Фарғона, Хоразм, Сирдарё вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон ҳудудида 14-16 июль кунлари кечки ҳарорат ҳозирги +22-27 даражадан +20-25 даражага тушади. Кундузи эса ҳаво ҳарорати +30-35 даражани ташкил этади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида кундузги ҳарорат +32-37 даража бўлади.
Ҳафта охиридаги энг юқори ҳарорат мамлакат жанубидаги Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида сақланиб қолади. Шунга қарамасдан бу ҳудудларда ҳам 14 июль куни ҳаво булутли бўлиб, қисқа муддатли ёмғирлар ёғиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с бўлиши мумкин. Ҳарорат кечаси 23-28°, кундузи 39-44° бўлади.
Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с бўлиши мумкин. Ҳарорат кечаси 13-18°, кундузи 28-33° бўлади.