Спорт | 20:08 / 12.07.2016
5134
2 дақиқада ўқилади

«Барселона» вакили: «Бизда Месси клубдан кетиши мумкин деган ўй йўқ»

«Барселона» жамоаси расмий вакили Жозеп Вивес Лионель Месси 2018 йилда шартномаси якунлангач, клубни тарк этиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.

– Биз Месси билан доимий алоқадамиз ва у клубни тарк этиши мумкинлиги ҳақида ҳеч қандай аломат сезмадик. Биз шунчаки, бундай бўлиши мумкинлиги ҳақида ўйга эга эмасмиз.

- Мессининг шартномаси 2018 йилда тугайдику?

– Биз хотиржаммиз. Шартномани узайтириш учун имконият ҳали бўлади.

Бундан олдинроқ, Cadena COPE нашри Лионель Месси Испанияда анчадан бери ўзини бахтли ҳис этмаётгани, Аргентина терма жамоасининг Америка Кубоги финалидаги мағлубияти ва уни 21 ой муддатга шартли қамоқ жазосига ҳукм қилган суд қароридан сўнг эса буткул тушкунликка тушиб қолгани ҳақида ёзган, ушбу футболчи шартномаси якунлангач, каталонияликлар жамоасидан кетиш ҳақида ўйлаётгани айтилганди.

Бундан олдинроқ, 29 ёшли футболчининг отаси «Челси» хўжайини Роман Абрамович билан учрашув ўтказгани ҳақида маълумотлар пайдо бўлганди.

Манба: Tribuna.uz