20:29 / 12.07.2016
14407

Дубайда 64°C даража иссиққа чидашмоқда

Фото: emirates.com

БААнинг Дубай шаҳрида айни вақтда ҳаво ҳарорати ўртача 50°C бўлиб турибди, лекин шаҳар аҳолиси намликнинг ҳаддан ташқари юқори бўлгани сабаб 64°C даражадаги иссиққа чидашга мажбур бўлмоқда.

Ҳозир Дубайда намлик 90 фоиз даражагача кўтарилган ва 100 фоизга етиши мумкин. Бу эса иссиқхона эффектини юзага келтиради. Оқибатда ҳаво чидан бўлмас даражада иссиқ ва дим бўлади.

Маҳаллий ҳукумат аҳоли вакилларига камроқ кўчага чиқишни ва кўпроқ хона ҳароратидаги сув ичишни тавсия қилмоқда.

Top