Light | 11:52 / 12.07.2016
32624
3 дақиқада ўқилади

Фойдали ичимлик: Нима учун тонгда лимонли илиқ сув ичиш керак?

Фото: Google images

Кунни бир чашка қаҳва ичиш билан бошлайсизми? Ёки қайноққина чойдан баҳра олишни афзал биласизми? Сизга бу ичимликлардан воз кечиб, лимонли илиқ сув ичишни маслаҳат берамиз. Нима учун дейсизми? Қуйидаги бунинг тўрт сабаби келтирилган.  

Ҳар бир инсон хасталикка чалинса, даволаниш учун "сеҳрли таблетка" ёрдами ёки фантастик медицина технологиясига ишонади. Бироқ касалликка чалинишдан аввал дориларданда ажойиб хусусиятларга эга оддий ва фойдали воситалардан фойдаланишни ёддан чиқаради ёки истамайди.  

Илиқ сувга лимон солиб ичиш кундалик детоксикация механизмини тетиклаштиради. Лимон шарбати токсинлар билан курашишга ёрдам беради, сув эса бу токсинларни сийдик тизими орқали ювиб чиқаради. Бундан ташқари, лимонли сув моддалар алмашинуви яхшиланиши, иммун тизими мустаҳкамланиши ва кислота-ишқор мувозанати нормаллашиши учун ёрдам беради.  

Бу ичимлик ошқозон тизимини "уйғотиб", таомлар ейишга тайёрлайди. Бор йўғи бир стакан лимонли илиқ сув кун давомида озиқ моддаларининг сўрилишини сезиларли даражада яхшилаши мумкин. Лимон кислотаси меъда ширасининг секрециясини оширади, шунингдек,  моддалар алмашинувини яхшилайди.

Вазн йўқолишига ҳам сабаб бўлади. Лимон шарбатида пектин моддаси бўлиб, у тўқлик ҳиссини оширишга ва иштаҳанинг йўқолишига олиб келади. Таъсирни кучайтириш учун бир неча лимон бўлакларини олинг ва пўсти билан бирга стаканда бўтқа ҳолига келгунча эзинг. 

Бу бўкиш ва ошқозон фаолиятининг бузилиши аломатларини бартараф қилади.

Агарда сиз кечки пайт меъёридан ортиқ овқатланиб юборсангиз, тонгда ошқозонда оғирлик ҳисси, жиғилдон қайнаши ва бошқа нохушликларни ҳис қилган ҳолда уйғонасиз. Бир стакан лимонли илиқ сув сизни бу кўнгилсизликлардан халос этиши мумкин. Пўстлоғида цитрусли флавоноидлар мавжуд бўлгани учун мева кўплаб ферментлар фаоллигини ўзгартиришга қодир ва антибактериаль таъсирга эга.

Дарвоқе, инсон организмида бу моддалар синтез қилинмайди, улар фақат озиқ-овқат билан бирга тушади. 

Эслатма: лимонли сув цитрус меваларга аллергияси бўлмаган инсонларга тавсия қилинади. Шунинг учун шифокор билан ҳам маслаҳатлашишни ёддан чиқармаслик зарур.

Суратлар: Google images