17:59 / 12.07.2016
8447

Швайнштайгер ва Ана Иванович турмуш қурди

Германия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Бастиан Швайнштайгер дунёнинг собиқ биринчи ракеткаси сербиялик Ана Ивановичга уйланди.

2014 йилдан буён учрашиб юрган жуфтликнинг тўйи Венецияда ўтказилди.

Никоҳ маросимида мураббий Йоахим Лев, «Бавария»нинг собиқ президенти Ули Хенесс ва Германия терма жамоаси ҳужумчиси Томас Мюллер иштирок этишган.

Маросим етти юлдузли меҳмонхонада ўтган.

Ана Иванович - «Ролан Гаррос»-2008 турнири ғолибаси ҳисобланади. У ўша мавсум WTA рейтингида биринчи ўринга кўтарилган.

Манба: Tribuna.uz

Top