Транспорт шовқини юрак хуружи хатарини ошириши маълум бўлди
Европа тадиқот лойиҳаси NORAH (Noise-Related Annoyance, Cognition, and Health) доирасида немис олимлари тадқиқот ўтказиб, одамлар машиналарнинг шовқинига қанчалик кўп учрасалар, уларда юрак хуружи пайдо бўлиши эҳтимоли шунчалик кўпроқ бўлишини аниқладилар. Тадқиқот Deutsches Ärzteblatt International порталида чоп этилди.
Тадқиқот давомида олимлар Рейн-Майн ҳудудида яшовчи аҳоли ҳақидаги маълумотларни таҳлил қилиб ва уларни автомобиллар, поезд ва аэродромлар яқинида яшовчилардан ажратиб, бундай одамларнинг яшаш манзили ва 2014-2015 йилларда юрак хуружидан ўлиш даражаси ўртасида боғлиқлик борлигини аниқладилар. Бунда энг кам хатар самолётлар шовқинини эшитувчиларда аниқланди, олимларнинг фикрича, бунинг сабаби автомобиль ва поездлардан фарқли, самолётлар шовқини 65 дБ дан кўпроқ даражада сақланмайди.
Олимларнинг фикрича, аниқланган натижалар бундай шовқин нафақат юрак хуружига мойилликнинг пайдо бўлиши сабаби ҳисобланиши, балки унинг ривожланишига таъсир қилишидан дарак бермоқда ва шунинг учун транспорт шовқинини бартараф этиш учун тегишли чоралар қабул қилиш лозим.