Роботлар келажакда туғуруқхоналарда ишлайди
NAO компаниясининг оммабоп роботлари туғуруқхоналарда катта ҳамшираларнинг ўрнини эгаллаши мумкин. Улар ўқув курсларини ўтаб бўлгач, туғуруқхонадаги кичик ишларни мустақил бажаришлари мумкин бўлади. Бу ҳақда CNN хабар бермоқда.
Айни дамда роботлардан айрим жарроҳлик амалиётларида мунтазам фойдаланилмоқда. Мутахассисларнинг айтишига қараганда, роботлар бундан кўра самаралироқ иш кўрсатишлари мумкин. Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, улар беморларнинг илтимосини бажариши ва муҳим қарорлар қабул қилиши мумкин. Роботларни ўқитиш лойиҳаси бошлиғи Жули Шохнинг маълум қилишича, катта ҳамширалар аксари ҳолларда оғир юмушларни бажаришларига тўғри келади. Агар бир киши бир вақтнинг ўзида турли юмушларни бажарса, унинг чарчоғи ортади ва хатоларга йўл қўйишни бошлайди.
Роботлар устида олиб борилган таҳлиллардан сўнг улар АҚШдаги тиббиёт марказларидан бирида синов тариқасида иш бошлади. NAO роботлари томонидан қабул қилинган 90 фоиз қарорлар врачлар ва ҳамшираларни хурсанд қилган.