«Андижон» автовокзалида аксилтеррор машғулот ўтказилди
14 июль куни «Андижон» вокзалида вилоят кучишлатар тизимлари ходимлари махсус-тактик машғулот ўтказишди. Бу ҳақда uz24.uz хабар тарқатган.
Бу объект бежизга танланмаган, автовокзалдаги хавфсизлик тахминланиши махсус кучларнинг биринчи галдаги вазифаси ҳисобланади.
Машғулотда ФВВ, ИИВ ва бошқа тизимлар вакиллари, шунингдек Андижон вилояти ҳокимлиги ходимлари иштирок этган. Тадбир доирасида қутқарув хизматларининг хусусан, ўт ўчирувчилар ҳамда тиббиёт ходимларининг фавқулодда вазиятларга тайёрлиги текширувдан ўтказилган.
Топшириққа кўра, автовокзал ҳудуди уни эгаллаб олган террорчилардан тозаланиши керак бўлган. Мудоффа бўлимлари, ИИВ ва ФВВ ходимлари юқори даражадаги профессионализм кўрсатишиб, берилган топшириқларни бажаришган.
Маросим якунида машғулотлар юқори савияда ўтказилгани ва кутилган мақсадга эришилгани таъкидланган.