Жамият | 21:27 / 14.07.2016
12184
1 дақиқада ўқилади

Британия ҳукумати қароргоҳи коридорида мушуклар жанги бошланди

Буюк Британия бош вазирларининг Даунинг-стрит, 10 даги расмий қароргоҳида мушуклар жангга киришиши Бирлашган қироллик матбуоти диққатини ўзига қаратди.

Палмерстон лақабли Буюк Британия ТИВ биносида яшовчи мушук ва бош вазир яшайдиган бино мушуги бўлган Ларри ОАВ қаҳрамонларига айланди.

"Парламентда шовқин-сурон. Бир-бирини қийнашмоқда, хириллашмоқда ва пишиллашмоқда. Йўқ, биз Лейбористлар партияси вакиллари ҳақида айтмаяпмиз", деб ёзилади The Telegraph нашрининг Палмерстон ва Ларри жанжали ҳақидаги хабарида

Бир-бирини ёқтирмайдиган Палмерстон ва Ларри бундан олдин ҳам нашрлар муҳокамасига чиққанди.

"Балки вақт ўтиб, улар келишиб олишар", дейилади мақолада.

Metro нашри Даунинг-стрит, 10 кўчасидаги бу жанг ҳали якунланмагани ҳақида ёзиб, ғолиб аниқланмаганини билдирган.