Ўзбекистон | 16:08 / 14.07.2016
6876
2 дақиқада ўқилади

Cisco System компанияси Тошкентдаги Инҳа университетида семинар ўтказди

IT соҳасида дунёда тан олинган етакчилардан бири бўлган Cisco Systems компанияси, 2016 йилнинг 12 июль куни Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида Ўзбекистондаги ўз ҳамкорлари учун «Ҳамкорликдаги фаолият учун Cisco технологиялари» мавзусида семинар ўтказди.

МДҲ мамлакатларида Collaboration технологиялари сотуви бўйича менежер Игорь Сукайло ҳамкорларни Cisco’нинг энг сўнгги ишланмалари билан таништирди. Бу ишланмалар АКТни татбиқ этишга тўғри ёндашиш натижасида ташкилотдаги ходимларнинг биргаликдаги фаолиятларини янада самаралироқ қилиш имкониятини беради.

озордаги кўпгина вэб-конференциялар сингари “булут”да эмас, мижознинг серверида ишлайдиган вэб-конференциялар ва мажлислар  сервери ҳисобланган WebEx Meetings Server’ни шундай қўшимчалардан бири сифатида эътироф этиш мумкин. Бундай ечимлардан фойдаланиш  ташкилотларга TAS-IX тармоғи ичида вэб-конференциялар ва мажлислар учун ўз инфратузилмасини яратиш имконини беради. Бу эса, ўз навбатида, Интернет трафиги учун сарфланадиган маблағларни сезиларли даражада тежайди, ҳамда етарлича хавфсизлик даражасини таъминлайди. Бу эса давлат ташкилотлари ва банклар учун жудаям муҳим омил ҳисобланади.

Таъкидлаш жоизки, мазкур семинар Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида ўтказилди. IUTнинг очилганига ҳали кўп вақт ўтмаган бўлсада, лекин ўтган қисқа давр ичида Ўзбекистондаги IT-таълим муассасалари орасида тан олинган нуфузли илм даргоҳларидан бирига айланди. Бундан ташқари,  IUTда талабаларга сабоқ беришда «Cisco» компаниясининг технологияларидан фойдаланилади.