Жаҳон | 00:48 / 15.07.2016
7783
1 дақиқада ўқилади

АҚШ Давлат котиби Москвага етиб келди

АҚШ Давлат котиби Жон Керри Москвага Россия президенти Владимир Путин ва ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан музокаралар ўтказгани Москвага етиб келди, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги мухбири.

Унинг айтишича, Керрининг самолёти Внуково-2 ҳукумат терминалида қўнишни амалга оширган.

Керри ўзининг Москвага 14-15 июлдаги ташрифи давомида Путиин ва Лавров билан музокаралар ўтказади. Лавровнинг айтишича, у Керри билан Суриядаги жанговор ҳаракатларни тўхтатиш режимининг бажарилиши муаммосини муҳокама қилади.

Путин матбуот котиби Дмитрий Песковнинг айтишича, Путин ва Керри ўртасидаги суҳбатда Сурия, Украина ва икки томонлама муносабатлар муҳокама қилинади.

Бу орада Россия ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова Керри Россияга нима учун келаётганини билмаслигини айтган.