Жаҳон | 00:41 / 15.07.2016
6383
1 дақиқада ўқилади

АҚШда биринчи маротаба Samsung савдолар бўйича Apple’дан ўтиб кетди

АҚШ бозорида Samsung Galaxy S7 ва S7 edge смартфонларининг баҳордаги савдоси iPhone 6s ва 6s Plus смартфонлариникидан ўтиб кетди.

Тадқиқотлар натижаларига кўра, АҚШда Apple смартфонлари савдоси Samsungׄфлагман моделларидан ўтиб кета оладиган даражада кучли бўлмаган. Мартдан майгача бўлган даврда бутун сотилган смартфонларнинг 16 фоизи Galaxy S7 ва Galaxy S7 edge’га тўғри келган бўлса, iPhone 6s ва iPhone 6s Plus’га 14,6 фоиз тўғри келди. Барча смартфонлар сотилиши гапириладиган бўлса, Samsung АҚШда бозорнинг 37 фоизини, Apple 29 фоизини эгаллади.

Таҳлилчиларнинг маълум қилишича, Буюк Британияда АҚШдагидек, брендлар ўртасида кескин рақобатни кўриш мумкин – йил натижасига кўра биринчи ўнта энг оммавий қурилмалар Apple ва Samsung томонидан ишлаб чиқарилган.

Таҳлилчилар 1-чорак якунларига кўра Apple смартфонлари савдоси пасайганини қайд қилгандилар.