19:56 / 15.07.2016
3352

БМТ: Жанубий Судандаги тўқнашувларда 300 га яқин киши ҳалок бўлган

Google image

Жанубий Суданнинг пойтахти Жубе шаҳридаги 7-11 июль куни содир бўлган тўқнашувларда 300 га яқин киши ҳалок бўлган, 42 минг киши ўз уйини ташлаб чиққан. Бу ҳақда БМТнинг қочқинлар иши бўйича расмий вакили Уильям Спиндлер маълум қилган.

"300 га яқин киши ҳалок бўлган", - деди у. – 42 минга яқин фуқаро ўзи яшаб турган турар-жойни ташлаб чиқиб кетишга мажбур бўлган".

Миграция бўйича халқаро ташкилотнинг маълумотларига кўра, бошпанага муҳтож кишилар сони 12,8 минга қисқарган, чунки кўпчилик ўз уйларига қайтишни бошлаган. Ташкилотнинг расмий вакили Итайи Вирирининг айтишича, бутун Жанубий Суданда ёрдамга муҳтож аҳоли сони 6,1 млн кишини ташкил этади.

Top