Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Франция махсус хизмати автомобиль терактларидан огоҳлантирган
Франция ички хавфсизлик бошқармаси бошлиғи Патрик Кальвар Ницца воқеаларидан бирмунча аввал, транспорт воситалари иштирокидаги янги қўпорувчиликлардан огоҳлантирган, деб ёзмоқда Le Figaro газетаси.
Нашрга кўра, махсус хизмат раҳбари ИШИД террорчилари ҳужум қилиш усулини ўзгартиришига ишонч билдирган.
«Улар, миналаштирилган автомобиллар ва портловчи қурилмалардан фойдаланиш босқичига ўтишади», — деган Кальвар.
Бастилиянинг эгалланиши муносабати билан Ницца шаҳрининг Англия соҳилида юк машинаси соатига 60-70 км тезликда ҳаракатланиб, оломонни босиб кетган. Шаҳар маъмурияти ҳодисани қўпорувчилик деб баҳолаган. Мазкур фожиада 80дан ортиқ инсон ҳаётдан кўз юмган, 100дан ортиқ одам жароҳатланган. Юк машинаси ҳайдовчиси полиция томонидан йўқ қилинган.
Мавзуга оид
08:59 / 15.06.2026
Зеленский G7 саммитида Трамп билан учрашишини маълум қилди
20:32 / 13.06.2026
Ўзбекистонликлар учун Францияда мавсумий иш таклиф этилмоқда
10:08 / 11.06.2026
Ёнилғи нархлари ошиши Европада электромобилларга талабни кучайтирди
10:40 / 09.06.2026