Жаҳон | 23:47 / 15.07.2016
3574
1 дақиқада ўқилади
Ницца мэри шаҳарда полиция ходимлари етишмаслигини айтди
Франциянинг Ницца шаҳри мэри Филипп Прадаль шаҳарда миллий полиция ходимлари етишмаслигини маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, 14 июль куни кечаси Ниццада Бастилия олиниши кунидаги байрам вақтида юк машинаси оломон устига бостириб бориши натижасида 84 нафар киши ҳалок бўлди, 100 дан ортиқ киши жароҳатланди. Улардан 50 нафари оғир аҳволда.
Теракт муносабати билан Франция президенти Франсуа Олланд мамлакатда уч кунлик миллий мотам эълон қилди.