Жаҳон | 21:02 / 15.07.2016
7327
1 дақиқада ўқилади

Петербургда хотира майдонидаги мангу оловда шашлик пиширишди

Фото: © РИА

Россиянинг Петербург шаҳрида полиция беш кишини қўлга олди. Бу фуқаролар мамлакат учун муҳим ҳисобланган жойда тартиб бузарлик содир қилишган.

Ичкилик таъсирида бўлган фуқаролар хотира майдонидаги мангу оловда кабоб пиширишган. Буни маҳаллий полиция «иш битганидан» кейин кўриб қолган ва «қаҳрамонлар»қўлга олинган.

Дума депутати Василий Шестаков тартиб бузарлик жиддий жазоланиши керак эканини таъкидлади. Чунки Россияда бундай ишлар биринчи марта содир бўлаётгани йўқ.