09:00 / 16.07.2016
5644

Истанбул аэропорти фаолияти тикланди

Давлат тўнтаришига уриниш бошланган вақтда фаолияти тўхтатилган Истанбул шаҳридаги Отатурк халқаро аэропортига Turkish Airlines авиакомпанияси самолёти келиб қўнди.

Истанбул шаҳрида исёнчи ҳарбийлар пайдо бўлганидан кейин Европада катталиги бўйича учинчи ўринда турувчи ушбу аэропорт ёпиб қўйилганди. Anadolu ахборот агентлиги хабарига кўра, бугун Тошкент вақти билан соат 08:00да рейсларни қабул қилиш бошланган.

"TK1984 рейси Лондондан учиб келиб, Истанбулга қўнди", дейилган Flightradar24 портали твиттерида.

Top