00:04 / 16.07.2016
6244

Туркия бош вазири "Турк оқими" лойиҳасининг тикланиши зарурлигини айтди

Туркия Россия билан йирик қўшма лойиҳалар, жумладан "Турк оқими" газ қувури ва "Аккуя" АЭСини қуришни тиклаши зарур, деб ҳисобламоқда Туркия бош вазири Биноли Йилдирим. У бу ҳақда 15 июлда маълум қилди, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги.   

"Россия ва Туркия учун "Турк оқими" газ қувури, "Аккуя" АЭСи қурилиши бўйича лойиҳаларни тиклаш муҳим ва амалга ошириш ҳамда қурортларимизга Россия фуқароларининг ва фуқароларимизнинг Россияга сайёҳлик оқимини ошириш имкониятига эътибор қаратилди", деб айтди Йилдирим.

Йилдирим ҳамкорликнинг айтилган йўналишлари Туркия учун турли даражадаги муҳимликдаги ва атом станциясини қуриш энг устувор вазифа эканлигини айтиб ўтди.

"Икки давлат ўртасидаги иқтисодий жараёнлар муайян вақтга тўхтаб қолди, бироқ ҳозир уларни тўлиқ ҳажмда тиклаш вақти келди", деб қўшимча қилди Йилдирим. 

"Турк оқими" ва Туркиядаги биринчи "Аккуя" атом электростанцияси қурилиши бўйичса лойиҳани амалга ошириш Туркия томонидан Сурияда аксилтеррорчилик операциясида қатнашаётган Су-24 ҳарбий самолётининг уриб туширилишидан кейин кескинлашганди. Шундан кейин Москва Анқарага нисбатан иқтисодий санкциялар киритган.

Top