Жаҳон | 21:27 / 17.07.2016
6526
1 дақиқада ўқилади

Ереванда гаровга олинган бино ичидан чиқиб келган шахс ҳибсга олинди

Ереванда полиция ходимлари қуролланган гуруҳ томонидан эгаллаб олинган полк биноси ҳудудидан чиққан шахсни қўлга олди. Бу ҳақда  «Интерфакс» агентлиги хабар тарқатди.

Қайд этилишича, у патруль-пост хизмати автомобилида полиция бўлимига олиб кетилди.

Унинг кимлиги ва нима сабабдан қўлга олингани ҳозирча маълум эмас.

Бундан олдинроқ, Арманистон МХХ Еревандаги полиция маҳкамасига уюштирилган ҳужумни теракт сифатида баҳолаганди.