Жамият | 10:37 / 17.07.2016
14757
1 дақиқада ўқилади

"Хамас" етакчиси Эрдўған шарафига торт пиширтириб, кўчаларга минглаб намойишчиларни олиб чиқди

"Хамас" радикал ҳаракати етакчиси Исмоил Ҳания Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғанни Туркияда давлат тўнтариши амалга оширмоқчи бўлган исёнчилар устидан ғалаба билан табриклади ва Эрдўған билан бирга тушган сурати туширилган торт пиширтирди. Бу ҳақда Israel Breaking агентлиги твиттерда маълум қилди.

Европа Иттифоқининг бир қатор давлатлари, Исроил, Канада, АҚШ ва Японияда террорчилик ҳаракати деб тан олинувчи ҳаракат етакчиси Ҳания шунингдек ўз аккаунтида Ғазо сектори кўчаларига Эрдўғанни қўллаб-қувватлаб минглаб намойишчилар чиққани тасвирланган суратларни чоп этди. 

Аҳолини намойиш ўтказишга "Хамас" аъзолари чақирдилар. Турк ОАВ маълумотларига кўра, аввалроқ Истанбулда Ҳания ва Эрдўған ўртасида бўлиб ўтган учрашувда Исроил газининг Туркияга етказилиши шартлари муҳокама қилинганди.

 

Мавзуга оид