19:22 / 17.07.2016
22837

Сомалида қуш кўринишидаги ҳарбий дронни сезиб қолишди

Сомали ҳуқуқ тартибот органлари мамлакат марказида учувчисиз бошқарилаётган ва қушга жуда ҳам ўхшаб кетадиган дронни сезиб қолишди. У ҳаттоки қанотларини ҳаракатга келтириб турган ва шу тарзда ўзининг қуш эканига ишонтирган.

Маълум бўлишича, бу «қуш» ҳарбий айғоқчи вазифасини бажарган ва Сомали NISA агентлигига тегишли бўлган. Унда ўрнатилган ускунани ердан аниқлаш мураккаб экани алоҳида таъкидланган.

 

Top