Жаҳон | 10:18 / 18.07.2016
7240
1 дақиқада ўқилади

АҚШ ва Украина Россия осмонида назорат парвозини амалга оширади

Фото: RIA

АҚШ ва Украина, Очиқ осмон шартномаси доирасида Россия устидан назорат парвозини амалга оширади, деб маълум қилган ядро хавфсизлигини камайтириш Миллий маркази раҳбари Сергей Рыжков. 

РИА «Новости»нинг хабарига кўра, «қўшма назорат парвози 2016 йил 18-23 июль кунлари Американинг ОС-135Б кузатув самолёти ёрдамида амалга оширилади». 

Рыжковнинг аниқлик киритишича, парвоз аввалдан келишилган йўналиш бўйича ташкил этилади. Шу билан бирга, Америка самолёти бортида россиялик ҳарбий мутахассислар ҳам бўлади. 

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид