Жамият | 09:31 / 18.07.2016
4713
1 дақиқада ўқилади

Батон-Ружда полициячиларни отган мерган АҚШ армияси сафида Ироқда хизмат қилган

Луизиана штатининг Батон-Руж шаҳрида 3 полициячини отиб ўлдирган Гэвин Лонг 3 йил давомида ҳарбий денгиз пиёда кучлари сафида Ироқда хизмат қилгани аниқланди. У ҳуқуқ тартибот органлари томонидан афроамерикаликларга кўрсатилган зулмдан норози бўлган. Бу ҳақда The Guardian хабар тарқатди.

New York Times маълумотига кўра, Лонг 2005 йили АҚШ Ҳарбий-денгиз пиёда қўшинлари сафига чақирилган. 

Қайд этилишича, у 2008-2009 йилларда Ироқда бўлган.

CBS News маълумотига кўра, у 2010 йили сержант даражасидалигида хизматдан бўшатилган.

Бундан олдинроқ, у ўзининг туғилган кунида, 29 ёшга чиққан кунида полициячиларга ҳужум қилгани ҳақида хабар берилганди.

17 июль, якшанба куни соат 19:00 атрофида уч нафар полициячи ўқотар қуролдан яраланган. Улар оғир жароҳатлар туфайли ҳаётдан кўз юмган. Зобитларга ўқ узган шахс жонсиз ҳолатда топилган.