Жаҳон | 11:39 / 18.07.2016
7440
1 дақиқада ўқилади

Олмаотадаги отишма давомида камида 2 полициячи ҳалок бўлди

Фото: Tengrinews.kz

Қозоғистоннинг Олмаота шаҳри марказидаги Алмалинск тумани ҳудудидаги ИИВ биноси яқинида юз берган отишма оқибатида камида 2 полициячи ҳалок бўлди ва бир неча киши жароҳатланди. Бу ҳақда РИА Новости Қозоғистон махсус хизматларидаги манбасига асосланиб хабар тарқатди.

Қайд этилишича, полиция биносига бир неча қуролланган шахс ҳужум уюштирган.

Охирги маълумотларга кўра, ҳужум қилганлардан бири қўлга туширилган. Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, ҳужум қилувчилардан яна бири ўлдирилган.

Отишма маҳаллий вақт билан 11−11:30 атрофида маҳаллий ИИБ яқинида юз берган.

Айни вақтда шаҳарда аксилтеррор амалиёт ўтказилмоқда. Шаҳар ички ишлар департаменти фуқаролардан уйдан чиқмаслик ва одамлар тўпланган жойлардан узоқроқ бўлишни сўради.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш