Жаҳон | 18:57 / 19.07.2016
5603
1 дақиқада ўқилади

Эронда iPhone савдоси тақиқланиши мумкин

Google image

Эрон ҳукумати АҚШнинг iPhone компаниясига шарт қўйди. Агар мобил қурилмалар ишлаб чиқарувчи корхона Эронда расмий офисларини очмайдиган бўлса, маҳаллий ҳукумат бозорлардан барча iPhone'ларни чиқариб ташлаши мумкин.

«Агар Apрle Эронда расмий дўконларини очмайдиган бўлса, iPhone бозордан чиқариб ташланади»,- дейди Эрон контрабандага қарши курашиш агентлиги раҳбари.

Ҳозирда Aplle'нинг кўплаб мобил қурилмалари Эрон ҳудудига контрабанда йўли билан олиб кирилмоқда. Эронга қарши қўйилган санкциялар сабаб Aplle телефонларини мамлакат ҳудудида сотолмайди, лекин Aplle санкцияларни бу йилча олиб қўйилишига эришиши мумкин.

Эрондаги ҳолат бўйича Aplle ҳеч қандай маълумот бермаган.