21:05 / 19.07.2016
19184

Путин ўз қўриқчиларига "бекаму-кўст хизмат" учун миннатдорчилик билдирди

Фото: © РИА

Россия президенти Владимир Путин ўз қўриқлаш хизмати ходимларини Федерал қўриқлаш хизматининг 25 йиллиги билан табриклади ва уларга "бекаму-кўст хизмат" учун миннатдорчилик билдирди. Бу ҳақда Кремль сайтида маълум қилинди, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги. 

Путиннинг айтишича, президент хавфсизлик хизмати айни вақтда "муносиб равишда давлат қўриқлаш органлари тизимига кирувчи энг муҳим тузилмалардан бирига айланди".   

"Биз том маънода "елкама-елка" ишлаймиз ва Президентни қўриқлаш хизмати бу ҳақиқий профессионаллар ва ватанпарварларнинг жипс жамоаси эканлигини биламан. Сизга ростгўй ва бекаму-кўст хизмат учун миннатдорчилик билдирмоқчиман. Сизларга доимо ишонишим мумкинлигига аминман", деб айтилмоқда байрам телеграммасида.   

Путин хизмат ходимлари биринчи навбатда давлат раҳбарлари ва бошқа қўриқланувчи шахсларнинг хавфсизлигини таъминлашда "ўз самарадорлиги, бенуқсон тайёргарлигини" амалда намойиш қилаётганларини таъкидлаб ўтди.

Top