Жаҳон | 07:06 / 21.07.2016
10871
1 дақиқада ўқилади

Эрдўған Туркияда фавқулодда вазият киритилишини эълон қилди

Google image

Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған давлат тўнтарувига уринишда иштирок этганларга қарши самарали ҳаракатларни амалга ошириш мақсадида 3 ойлик муддатга фавқулодда вазият тартиби киритилишини эълон қилди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.   

Эрдўған бу қадам мамлакат конституцияси билан тўлиқ мосликда амалга оширилгани ва қонун ёки фуқароларнинг асосий эркинликларини бузмаслигини таъкидлаб ўтди. 

Фавқулодда вазият расман унинг матни расмий ҳукумат газетасида чоп этилгандан кейин бошланади. Фавқулодда вазиятга кўра, президент ва ҳукумат Туркия парламентини четлаб ўтиб янги қонунлари қабул қилиши, зарурият бўлганда ҳуқуқ ва эркинликларни чеклаши ёки тўхтатиши мумкин бўлади. 

Эрдўған бу ҳақда мамлакат хавфсизлик кенгаши ва ҳукумати йиғилиши якунлари бўйича маълум қилди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш