20:29 / 21.07.2016
9400

Инглиз журналисти рус клубларини еврокубоклардан четлатишни талаб қилмоқда

Англиялик журналист Иэн Хэрберт рус жамоаларини еврокубоклардан четлатиш керак эканини таъкидлади.

«Рус спортчилари ёппасига допинг истеъмол қилишмоқда. Уларни мусобақалардан четлатиш керак.

2011-2015 йиллар оралиғида 11 нафар рус футболчисининг допинг пробалари дом дараксиз йўқолган. Ҳайронман, нима учун Мутко буларга эътибор бермаяпти»,- дейди журналист.

Манба: Tribuna.uz

Top