Спорт | 19:33 / 21.07.2016
11246
1 дақиқада ўқилади

Роналду бизнес-империясини кенгайтирмоқда: Мадейрада янги меҳмонхона очилди

«Реал»нинг португалиялик ҳужумчиси Криштиану Роналду Мадейра оролида 5 юлдузли меҳмонхона очди. Бу ҳақда Le Figaro нашри хабар тарқатган.

Le Pestana CR7 Hotel - меҳмонлар учун мўлжалланган 48 хонадан иборат бўлиб, унда истиқомат қилиш нархи кунига 215 – 700 еврога тенг бўлади.

Бу меҳмонхона очилиши Le Pestana CR7 Hotel меҳмонхоналар тармоғига ташкил қилинишини бошлаб бериши мумкинлиги айтилган.

 

 

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш