19:53 / 21.07.2016
6201

Жанубий кореялик аскарлар тушкунлик билан балет ёрдамида курашмоқдалар

"Шимолий Корея билан чегарани кўриқлашдан асабийроқ ишни топиш мушкул бўлса керак. Бироқ бундай машаққатли хизматни ўтаётган Жанубий кореялик аскарлар тушкунлик билан курашишнинг антиқа усулини топдилар: улар балет билан шуғулланмоқдалар", деб ёзмоқда Quartz нашри.

Балет сабоқларини Жанубий Корея миллий балетидан профессионал балерина олиб бормоқда. Аскарларнинг айтишича, машғулотлар уларга хотиржам бўлишга ва мувозанатни топишга ҳамда ҳамкасблари билан дўстликни мустаҳкамлашга ёрдам бермоқда".

Қуйида шу ҳолат акс этган суратлар келтирилган. Суратларни Reuters ахборот агентлиги мухбири Ким-Хонг Жи олган.

 

Top