17:18 / 22.07.2016
3583

Шюррле Гётце ортидан «Боруссия»га йўл олди

Германиянинг «Вольфсбург» жамоаси аъзоси Андре Шюррле Дортмунднинг «Боруссия» жамоаси сафига ўтди.

25 ёшли футболчи «Боруссия» билан 2021 йилнинг ёзига қадар шартнома тузган.

Бундан олдинги хабарларда, трансфер қиймати 30 миллион еврони ташкил қилиши айтилганди.

Шюррле август ойида дортмундларнинг яна бир янги футболчиси Марио Гётце билан бирга машғулотларга киришади.

Манба: Tribuna.uz

Top