Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 22:34 / 22.07.2016
5218
1 дақиқада ўқилади
Туркияда Гулен билан алоқадорлик учун 1,7 минг хусусий таълим муассасаси ёпилади
Google image
Туркия таълим вазирлиги муҳолиф имом Фатҳулла Гулен билан алоқадорлик учун бутун мамлакат бўйлаб 1669 минг хусусий таълим муассасасини ёпади, деб хабар бермоқда T24.
Хусусан, 936 та хусусий мактаб, 449 та талабалар ётоқхонаси ва 284 та бошқа хусусий таълим муассасаси ёпилади.
Вазирлик ушбу ҳолат бўйича тегишли йўриқномаларни жойларга жўнатди.
Аввалроқ Туркияда 626 та таълим муассасаси ёпилгани маълум қилинганди.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш