14:20 / 23.07.2016
4495

Бавария бош вазири: Хавфсизликсиз озодлик йўқ

ГФР Бавария федерал ерлиги бош вазири Хорст Зеехофер минтақанинг хавфсизлиги учун курашишга чақирди, чунки усиз эркинлик ва озодлик бўлмайди, деб ёзмоқда Frankfurter Allgemeine Zeitung нашри.

«Биз хавфсизлигимиз учун барча чораларни кўришимиз лозим. Хавфсизликсиз озодлик йўқ», — деган бош вазир. 

Бундан ташқари, Зеехофер махсус хизмат ишини ижобий баҳолаб, Мюнхендаги отишма юзасидан олиб борган тезкор чоралари учун уларга миннатдорчилик билдирган. 

Бундан аввалроқ, Мюнхен полицияси шаҳар аҳолисига ўзаро ёрдам учун ташаккур изҳор қилган эди.

Top